АҚШнинг «Project C.U.R.E.» ташкилоти ва «Boeing» компанияси томонидан Қорақалпоғистонинг Оролбўйи ҳудуди аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборилди. Хайрия юки ўз ичига 3 млн долларлик тиббиёт буюмлари ва жиҳозлари, сунъий шамоллатиш мосламаларини олди. Бундан ташқари, кейинги гуманитар ёрдамни етказиш учун 100 минг доллар миқдоридаги чек топширилди.
Ўзбекистон Ҳиндистонга коронавирус билан курашиш учун «Ремдесивир» препарати, этил спирти, мобил кислород концентратори тўпламларини юборади. Мамлакатда ҳозирда оғир эпидемиологик вазият кузатилмоқда.
Туркияда карантин чоралари кучайтирилгани, Эрон парламенти уранни бойитиш тўғрисидаги қонунни қабул қилгани, дунёда эҳтиёжманд аҳоли сони 40 фоизга кўпайгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон Қирғизистонга 200 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохона контейнерларини юборди. Шунингдек, мамлакатга COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик шифокорларни юбориш режалаштирилган.
Ўзбекистон Қирғизистонга яна бир гуманитар ёрдам жўнатди. Жўнатилган ёрдам таркибига бир марталик қўлқоплар, ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, COVID-19 тестлари, ремдисевир ва бошқалар киритилган.
Globus Relief хайрия ташкилоти (АҚШ) Ўзбекистонга коронавирусга курашишга кўмаклашиш мақсадида 800 минг долларлик тиббий препаратлар ва маҳсулотларни етказиб берди. Гуманитар ёрдам чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига юборилади.
Project Hope ижтимоий ёрдам ташкилоти Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситалари, коронавирусни аниқлаш тестлари ва 600 минг долларлик миқдорда тиббиёт жиҳозлари юборди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг